Ислом олами » Search Results » РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 30-суҳбат
Ой сўнгидаги амаллар ҳақида

Азиз биродарлар! Рамазон ойи охирлаб, сафари яқинлашиб қолди. У ушбу ой мобайнида қилган амалларингиз устида ё фойдангизга ё эса зиёнингизга гувоҳ бўлиб турибди. Қай бир киши солиҳ амаллар қилган бўлса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва чиройли ажру-савоблар билан хушхабарлансин. Зеро, Аллоҳ таоло яхши амал қилган кишининг ажрини асло зое қилмайди. Қай бир киши ёмон амаллар қилган бўлса, Аллоҳга холис тавба қилсин. Зеро, Аллоҳ таоло тавба қилган кишининг тавбасини қабул этади.

Аллоҳ таоло ушбу муборак ой якунида сизларни Ўзига яна-да яқин қиладиган, иймонларингизга иймон, амалларингизга ҳасанотларни зиёда қиладиган ибодатларни машруъ қилди.

Юқорида батафсил айтиб ўтганимиз фитр закотини машруъ қилди.

Шунингдек ойнинг сўнгги куни кун ботганидан бошлаб то ийд намози ўқилганича Уни улуғлашимизни, яъни Унга такбир айтишимизни машруъ қилди. Аллоҳ таоло айтади: «Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185). Такбир қуйидагича айтилади: «Аллоҳу акбар, аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, аллоҳу акбар, валиллаҳил ҳамд». Эркак кишилар масжидларда, бозорларда, уйларда Аллоҳнинг улуғлигини эълон қилиб, Унинг ибодати ва шукрини изҳор қилиб, овоз чиқариб такбир айтишлари суннатдир. Аёллар эса ичларида айтадилар. Чунки улар имкон қадар кўринмасликка ва овозларини махфий қилишга буюрилганлар. Одамларнинг Рамазон ойи сўнгида ҳамма жойларда Аллоҳни улуғлаб, Аллоҳнинг раҳматини умид қилиб, азобидан қўрқиб, баралла овозда такбир, ҳамд ва таҳлил билан уфқларни тўлдириб юборишлари нақадар гўзал ҳолат!

Аллоҳ таоло ҳайит куни ийд намози ўқишни бандаларига машруъ қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларининг эркагу-аёлига буни буюрдилар, у зотнинг буйруқларига итоат қилиш вожиб. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга итоат этингиз!»(Муҳаммад: 33). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни ҳам – бошқа вақт уйларида ўқиган намозлари улар учун яхши бўлса-да – ийд намозига чиқишга буюрдилар. Бу эса унинг таъкидига далилдир. Умму Атийя розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга болиға қизлар, чимилдиқ соҳибалари ва ҳайзли аёлларни ҳам фитр ва қурбон ҳайити намозига олиб чиқишга, ҳайзли аёллар намозгоҳдан четланиб туришига ва яхшиликда ҳамда мўминларнинг дуоларида ҳозир бўлишларига буюрдилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, баъзиларимизнинг жилбоби (ўранчиғи) йўқ» деган эдим: «Дугонаси жилбобидан кийдирсин», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин учтами, бештами, кўпроқми, тоқ хурмо еб олиш суннат. Анас розияллоҳу анҳу айтганлар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр куни бир неча хурмо емагунларича намозга чиқмас эдилар, уларни тоқ ердилар» (Имом Бухорий ривояти).

Ожизлик ёки узоқлик каби узр бўлмаса, намозга яёв юриб чиқади. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтганлар: «Ийдга яёв юриб чиқиш суннатдир» (Имом Термизий ривояти).

Эркак кишилар ўзларига оро бериб, энг яхши кийимларини кийиб чиқишлари ҳам суннатдир. «Саҳиҳул Бухорий»да Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Умар розияллоҳу анҳу бозорда сотилаётган ипак жуббадан биттасини олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб келди ва: «Ё Расулуллоҳ, шуни сотиб олсангиз, ийд кунлари ва ҳузурингизга элчилар келганда кияр эдингиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Буни охиратда умуман насибаси бўлмаган одамгина кияди», дедилар. Буни фақат ипак бўлгани учунгина айтдилар. Эркак киши ипак кийим кийиши ва тилла тақиши жоиз эмас. Чунки бу иккаласи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эркак умматларига ҳаромдир.

Аёл кишилар ҳам ўзларига оро бериб чиқадилар, бироқ хушбўйланмайдилар, очиқ-сочиқ ҳолда чиқмайдилар. Чунки улар ўранишга буюрилганлар, зийнатларини кўрсатишдан ва хушбўйланиб чиқишдан қайтарилганлар.

Мўмин киши ийд намозини хушуъ ва дил ҳозирлиги билан адо этади, Аллоҳга кўп дуолар қилади, зикрлар айтади, раҳматини сўраб, азобидан паноҳ тилайди. Одамларнинг намозгоҳда тўпланишларини кўриб, қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида буюк ўринда тўпланишларини эсга олади, бу дунёда уларнинг ўртасидаги фарқ

ларни кўриб охиратдаги буюк фарқланишни эсга олади. Аллоҳ таоло айтади: «(Бу дунёда) уларнинг бировларидан бировларини (ризқу мартабада) қандай устун қилганимизни кўринг! Шак-шубҳа йўқки, охират даражалари неча баробар улуғ ва афзалроқдир» (Исро: 21).

Аллоҳнинг Рамазонга етказганлик ва ундаги намоз, рўза, тиловат, садақа ва бошқа тоат-ибодатларга муваффақ этганлик неъматларига кўп хурсанд бўлсин. Чунки бу амаллар дунёдан ва ундаги барча нарсалардан афзалдир: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир» (Юнус: 58). Рамазонда иймон билан, ажр умидида тутилган рўза ва ўқилган тунги намозлар гуноҳлардан қутулиш ва уларнинг мағфират этилишига сабаб бўлади. Мўмин киши рўза ва тунги намозларни мукаммал адо этиши сабабли гуноҳлардан фориғ бўлганига хурсанд бўлади, иймони заиф киши эса ўзи учун оғир юк бўлиб кўринган рўзадан қутулганига хурсанд бўлади. Иккала хурсандчилик ўртасидаги фарқ еру-осмончадир.

Азиз биродарлар! Рамазон ойи ниҳоясига етган бўлса-да, мўмин банданинг амали то ўлгунча ниҳоясига етмайди.

Аллоҳ таоло айтади: «То сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда вафот этгач, унинг амали тўхтайди», деганлар, амалнинг тўхташ нуқтасини ўлим деб белгилаганлар.

Рамазон ойиинг рўзаси ниҳояланган бўлса, мўмин киши учун шу билан рўза ибодати бутунлай тамом бўлган бўлмайди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, рўза йил бўйи машруъ бўлиб қолаверади.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шавволдан олти кунни эргаштириб (рўза тутиб) қўйса, умрбод рўза тутгандек бўлади» (Имом Муслим ривояти).

Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар ойдан уч кун (рўза тутиш) ва Рамазон кейинги Рамазонгача – бу умрбод рўза демакдир» (Имом Аҳмад ва Муслим ривоятлари).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Халилим  соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар  ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Бу уч кун ой тўлган кунлар – ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари бўлиши афзал бўлади. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Абу Зар, бир ойдан уч кун рўза тутмоқчи бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт, ўн бешинчи кунлари тутгин» (Имом Аҳмад, Насоий ривоятлари).

«Саҳиҳ Муслим»да ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни рўзаси ҳақида сўралганларида: «Ўтган ва келгуси йил гуноҳларига каффорат бўлади», дедилар, Ошуро куни рўзаси ҳақида сўралганларида: «Ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар, душанба куни рўзаси ҳақида сўралганларида: «Бу мен туғилган кун ва мен  пайғамбар қилиб юборилган кун», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза қайси?» деб сўралганда: «Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (ошуро) рўзасидир», деб жавоб берганлар (Имом Муслим ривояти).

«Саҳиҳайн»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Рамазон ойидан бошқа бирон ойни тўла рўза билан ўтказганларини кўрмадим, бирон ойда Шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини ҳам кўрмадим».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга кўп эҳтимом берардилар» (Абу Довуддан бошқа барча беш имом ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) рўбарў қилинади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда рўбарў қилинишини хоҳлайман» (Имом Термизий ривояти).

Рамазон ойининг тунги намозлари ниҳоясига етган бўлса, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, тунги намоз йилнинг ҳамма кечаларида машруъ бўлиб қолаверади. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феъллари ва сўзлари билан собитдир.

«Саҳиҳул Бухорий»да Муғира иб

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 29-суҳбат
Тавба ҳақида

Азиз биродарлар! Рамазон ойини гуноҳлардан Аллоҳга тавба қилиш билан, Унинг розилигига етказадиган амаллар воситасида Унга қайтиш билан хотималанг. Зеро, инсон борки, хато ва нуқсондан холи эмас. Ҳар бир одам фарзанди хатокор, хатокорларнинг яхшиси тавба қилувчилардир. Аллоҳ таоло Ўз Китобида ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз хитобларида Аллоҳга истиғфор айтиш ва тавба қилишга тарғиб қилганлар.

Аллоҳ таоло айтади: «(Аллоҳ сизларга амр қилурки), Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар, шунда(У) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато (ризқ) билан баҳраманд қилур ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик(яъни, ажр — мукофот) берур. Агар юз ўгирсангизлар, у ҳолда Мен сизларга Улуғ Кун (яъни, Қиёмат Куни) азоби етишидан қўрқаман» (Ҳуд: 3).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий қилинмоқда. Бас сизлар Унинг Ўзига тўғри (тоат-ибодатда) бўлингиз ва Ундан мағфират сўрангиз! Закотни (ҳақдорларга) ато этмайдиган, ўзлари охиратга кофир бўлган мушрикларга эса ҳалокат бўлгай!» (Фуссилат: 6).

«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур: 31).

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. У Кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрур. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага қодирдирсан», дерлар» (Таҳрим: 8).

«Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара: 222).

Тавба ҳақида бундан бошқа ҳам оятлар кўп.

Ағар ибн Ясор ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилингиз ва истиғфор айтингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба истиғфор айтаман» (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавбалар қиламан» (Имом Бухорий ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ бандасининг тавбаси билан бир кишидан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўладики, у кимсасиз саҳрода туясига озиқ-овқати ортилган ҳолда бораётганида туяси қочиб кетди. Туяни топишдан умиди узилгач, ноумид бўлиб бир дарахт соясига бориб ётиб олди. Бир вақт қараса, туяси олдида турибди. Унинг тизгинидан тутганича қаттиқ хурсанд бўлиб кетганидан тили адашиб: «Эй Парвардигор! Сен бандамсан, мен роббингман», деб юборди. (Аллоҳ бандасининг тавба қилишидан ана шу кишидан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади)» (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ таоло кечириш ва афвни яхши кўрганидан ва қочоқ бандаси Унинг ҳузурига қайтиб келишини истаганидан бандасининг тавбаси билан хурсанд бўлади.

Анас ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар одамзотнинг бир водий тўла тилласи бўлса, унинг икки водий бўлишини истаган бўларди. Унинг оғзини тупроқдан бошқаси тўлдира олмайди. Бироқ, Аллоҳ тавба қилган кишининг тавбасини қабул қилади» (Муттафақун алайҳ).

Тавба – Аллоҳнинг маъсиятидан Унинг тоатига қайтишдир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барҳақ маъбуддир. Бандаликнинг ҳақиқати маъбудга муҳаббат ва таъзим билан эгилиб, хорлик изҳор қилишда кўринади. Агар банда тарафидан Парвардигоридан қочиш содир бўлса, унинг тавбаси У зотга қайтиш ва эшиги олдида қўрқиб қалтираб, бечораҳол бўлиб туриш билан бўлади.

Тавбани дарҳол қилиш лозим, уни кечиктириш, ортга суриш асло дуруст эмас. Чунки Аллоҳ ва Расули унга буюрганлар. Аллоҳ ва Расулининг барча буйруқлари тез ва тўхтовсиз амалга оширилиши даркор. Чунки банда кечиктириши оқибати унга нималар олиб келишини билмайди. Балки тавба қилишга улгурмасидан тўсатдан ўлим келиб қолар. Маъсиятда маҳкам туриш ди

лнинг қотиши, Аллоҳ азза ва жалладан узоқлашиш ва иймоннинг заифлашувини келтириб чиқаради. Зотан, иймон тоатлар билан зиёдалашиб, маъсиятлар сабабли камаяди. Маъсиятда маҳкам туриш бора-бора унга ўрганиб, одатланиб қолишга олиб келади. Нафс бир нарсага одатланиб қолса, ундан ажралиши қийин бўлади ва охир-оқибат маъсиятдан қутулиш оғир кечади. Шайтон ундан кўра каттароқ гуноҳлар эшигини унга очади. Шунинг учун аҳли илмлар айтадиларки, гуноҳлар куфрнинг элчисидир, инсон уларда босқичма-босқич ўтиб бориб, охирида динидан ажралиб қолади, Аллоҳ Ўзи асрасин.

Аллоҳ таоло буюрган тавба – насуҳ (холис) тавба бўлиб, у тавбанинг бешта шартини ўз ичига олган бўлади:

Биринчи: Тавба Аллоҳ азза ва жалла учун холис бўлиши ва Аллоҳни яхши кўриш, Уни улуғлаш, савобини умид қилиш ва азобидан қўрқишдан келиб чиққан бўлиши лозим. Дунё матосидан бирон нарсага эришиш учун ёки бирон кишига ёқиш мақсадида бўлмаслиги керак. Агар шундай бўлса, бундай тавба мақбул бўлмайди. Чунки у Аллоҳга тавба қилмаган, балки қасд қилган ғарази учун тавба қилган бўлади.

Иккинчи: Ўтган гуноҳи учун пушаймон ва хафа бўлиши, қани энди шу гуноҳни қилмаган бўлсам эди деб орзу қилиши, пушаймонлик уни Аллоҳга қайтишга ва Унинг олдида синиқлик билан туришга, ўзини шу гуноҳга етаклаган нафсини ёмон кўришга олиб келиши, тавбаси онгли равишда бўлиши лозим.

Учинчи: Гуноҳдан дарҳол тийилиши, агар гуноҳи ҳаром ишни қилиш бўлса ундан дарҳол тўхташи, гуноҳи бирон вожибни тарк қилиш бўлса дарҳол уни қила бошлаши лозим. Тавба қилиб туриб, яна ўша маъсиятда давом этиш ярамайди. Мисол учун, агар судхўрликдан тавба қилдим деса-ю, ўзи судхўрликда давом этаётган бўлса, унинг тавбаси дуруст саналмайди. Аксинча, унинг бу иши Аллоҳни ва Унинг оятларини мазахлашнинг бир тури бўлиб, уни яна ҳам Аллоҳдан узоқлаштиради. Ёки бўлмаса, жамоат намозига чиқмасликдан тавба қилиб туриб, яна жамаотга чиқмасликда давом этса, унинг бу тавбаси яроқли бўлмайди.

Агар маъсият одамларнинг ҳақларига тааллуқли ишларда бўлса, то ўша ҳақлардан хориж бўлмагунча тавба яроқли бўлмайди. Бировнинг молини тортиб олиш ёки инкор қилиш маъсияти бўлса, то ўша молни эгасига қайтармагунча – эгаси вафот этиб кетган бўлса, унинг ворисларига, ворислари бўлмаса, байтул-молга беради – тавбаси саҳиҳ бўлмайди. Агар молнинг эгасини билмаса, эгаси номидан уни садақа қилиб юборади, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни Ўзи яхши билувчидир. Агар маъсияти бир мусулмонни ғийбат қилиш билан бўлса, ўша гапини қайтариб олиши ва кечирим сўраши билан ёки унинг ғийбатини қилган мажлисда ўша кишининг яхши сифатларини айтиб мақташ билан ва унинг ҳақига истиғфор айтиш билан бўлади. Зеро, яхшиликлар ёмонликларни кеткизади.

Бир гуноҳида давом этиб турган одам бошқа гуноҳидан тавба қилса, дуруст бўлаверади. Чунки амаллар бўлакларга бўлинади, иймон фарқли бўлади. Шундай бўлса-да то тавба қилувчилар барча гуноҳларидан тўла-тўкис тавба қилмагунларича тавбанинг мутлақ васфига ва тавба қилувчиларнинг мақтовли сифатлари ва олий даражаларига лойиқ бўлмайдилар.

Тўртинчи: Келгусида яна қайтиб гуноҳ қилмасликка азм қилиш. Чунки бу тавбанинг самараси ва тавба қилувчининг сидқидилдан тавба қилганига далилдир. Агар тавба қилдим деса-ю, маъсиятни қилишга азм қилса ёки тараддудланиб турган бўлса, тавбаси дуруст эмас. Чунки бу вақтинчалик тавба бўлиб, унинг эгаси қулай фурсат келиб қолса бемалол гуноҳ қилаверади ва бу унинг маъсиятни ёмон кўришига, гуноҳни тарк қилиб, Аллоҳнинг тоати сари қочишига далолат қилмайди.

Бешинчи: Тавбанинг қабул бўлиш вақти ўтмасидан туриб тавба қилиш керак бўлади. Вақти ўтганидан сўнг қилинган тавба мақбул бўлмайди. Тавба вақтининг ўтиши икки хил: ҳамма учун умумий ва ҳар бир киши учун хос бўлади.

Ҳамма учун умумийси қуёшнинг мағрибдан – ботиш тарафдан чиқишидир. Қуёш мағрибдан чиққан куни тавба вақти ўтган ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади: «Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда эса илгари иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга (энди келтирган) иймони фойда бермас. Айтинг: Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!» (Анъом: 158). Айрим оятлардан мурод – қуёшнинг ботиш тарафидан чиқишидир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай тафсир қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «То қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича тавба мақбул бўлаверади» (Ибн Касир исноди ҳасан деган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алай

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 28-суҳбат
Фитр закоти ҳақида

Азиз биродарлар! Муборак Рамазон ойи ҳам сафар тараддудига тушди, ундан бир неча саноқлигина кунлар қолди. Қай бир киши уни чиройли ўтказган бўлса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва Ўз даргоҳида мақбул айлашини сўрасин. Ким бепарволик билан ўтказган бўлса, Аллоҳга тавба қилсин ва камчилиги учун узр айтсин. Зотан, жон танда бор экан, узр ва тавба мақбулдир.

Биродарлар! Аллоҳ таоло ушбу ойнинг хотимасида, ҳайит намозидан илгари фитр (яъни, рўзадан чиқиш) закотини адо этишга буюрган. Ушбу суҳбатимизда фитр закотининг ҳукми, ундан кўзда тутилган ҳикматлар, унинг тури, миқдори, вожиб бўлиш ва бериш вақти ҳамда жойи ҳақида сўз юритамиз.

Ҳукми: Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга фарз қилгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимани фарз қилган ёки буюрган бўлсалар, унинг ҳукми Аллоҳ фарз қилган ва буюрган нарсанинг ҳукмида бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: «Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди. Кимки юз ўгирса (бунинг сизга зарари йўқдир. Зеро) Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ» (Нисо: 80).

«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).

«Пайғамбар сизларга нимани олиб келган бўлса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» (Ҳашр: 7).

У катта-кичик, эркак-аёл, озоду-қул бўлсин, барча мусулмонга фарздир. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига ҳам фарз қилдилар» (Муттафақун алайҳ).

Қориндаги ҳомилага вожиб эмас, бироқ ихтиёрий берилса зарари йўқ. Амирул муъминийн Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳомиладан ҳам фитр закоти берардилар. Киши ўзи учун, шунингдек қарамоғидаги аёли ва бошқа яқинлари учун – агар улар ўзлари беришга қодир бўлмасалар – беради. Агар қодир бўлсалар, ўзлари берганлари яхши, чунки бу мавзудаги хитоб ҳар бир кишининг ўзига йўналган. Фитр закоти ҳайит кунининг кеча ва кундузига етарли нафақадан ортиқча нарсаси бўлган кишига вожиб бўлади. Агар бир соъдан камроқ нарсаси бўлса ҳам бераверсин. Чунки, Аллоҳ таоло: «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар, (ўзларингизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар ҳамда инфоқ-эҳсон қилинглар, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқ бўлур. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топувчидирлар» (Тағобун: 16) дейди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларни бир ишга буюрсам, қодир бўлганингизча қилинг», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Ҳикмати: Унинг ҳикмати очиқ-равшан:

Камбағал-мискинларга эҳсон қилиш, кўнгилларига сурур бағишлаш, ҳайит кунлари уларнинг сўранишлари олдини олиш ва ҳайит барчага бирдек байрамга айланиши учун хурсандчиликда уларнинг бойлар билан шерик бўлишларини таъминлаш;

Саховатпешалик хулқи билан сифатланиш;

Рўзадор рўзасида йўл қўйган хато ва нуқсонлардан, лағв ва гуноҳларидан тозаланиши;

Рамазон рўзасини тўла-тўкис тутишга ва унда солиҳ амалларга муваффақ этганлик неъмати учун Аллоҳга шукрона изҳор этиш.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор (рўза мобайнида йўл қўйган) лағв ва фаҳш сўзларидан покланиши ва мискинларга егулик бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан илгари адо қилса, у мақбул закотдир. Ким намоздан кейин адо қилса, у оддий бир садақадир» (Абу Довуд, Ибн Можа ривоятлари).

Жинси-тури: Фитр закоти инсонлар истеъмол қиладиган хурмо, буғдой, гуруч, майиз, пишлоқ ва бошқа озуқалардан берилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилишларича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондан фитр (яъни рўзадан чиқиш) закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида фарз қилдилар» (Муттафақун алайҳ). Арпа ўша даврларда уларнинг озуқалари ҳисобланган. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтганларидек: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида бир соъ

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 27-суҳбат
Дўзахга тушиш сабабларининг иккинчи тури ҳақида

Азиз биродарлар! Аввалги суҳбатимизда дўзахга тушиш сабабларидан биринчи тури – яъни, унда абадий қолишга сабаб бўлувчи сабаблардан бир қанчасини айтиб ўтган эдик. Бугунги суҳбатимизда Аллоҳнинг мадади билан мазкур сабабларнинг иккинчи тури –қилувчисини фосиқликка етаклайдиган ва дўзахга абадий бўлмаган ҳолда тушишига боис бўлувчи сабаблардан бир қанчасини зикр қиламиз.

Биринчи сабаб: Ота-онага оқ бўлиш, яъни уларга нисбатан зиммасида вожиб бўлган яхшилик қилиш, борди-келди қилиш каби ишларни тўхтатиб қўйиши ёки сўзу амалда уларга озор-азият етказиши.

Аллоҳ таоло айтади: «Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!» (Исро: 23,24).

«(Биз инсонга буюрдикки), Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!» (Луқмон: 14).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч кишига Аллоҳ жаннатни ҳаром қилди: ароққа муккасдан кетган кимсага, ота-онасига оқ бўлган кишига ва оиласи (хотини, қизи ва опа-сингиллари)даги бузуқликка рози бўладиган даюсга» (Имом Аҳмад ва Насоий ривоятлари).

Иккинчи сабаб: Қариндошлари билан алоқани узиш, уларга нисбатан ўз зиммасида вожиб бўлган баданий ва молиявий ҳақ-ҳуқуқларни тўхтатиш. «Саҳиҳайн»да Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қариндошлари билан алоқасини узган одам жаннатга кирмайди».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қариндошлик алоқаси ўрнидан туриб, Аллоҳ азза ва жаллага:  «Мен алоқани узишдан Сендан паноҳ тиловчи мақомида турдим», деди. «Хўп, сени боғлаган одамни (Ўзимга) боғлашимга ва сени узган одамни (Ўзимдан) узишимга рози бўласанми?!», деди. «Ҳа, эй Роббим!», деди. «Унда шу нарсани сенга ато этдим», деди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Истасангиз мана бу оятни ўқинглар: «Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар Ерда бузғунчилик қиласизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас уларнинг(қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир» (Муттафақун алайҳ).

Афсуски, бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар ота-она ва қариндош-уруғлар билан алоқалар узилиб кетишига бепарво қарашади ва бунга қариндошлари улар билан борди-келди қилмасликларини баҳона қилишади. Бироқ, бу гап узр ўрнига ўтмайди. Чунки, киши фақат ўзига қилинган алоқага жавобан алоқа қилса, унинг бу алоқа қилиши Аллоҳ учун бўлмай, фақат ўзига қилинган яхшиликка мукофот тариқасида қилинган иш бўлиб қолади.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи киши қариндошлари тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида алоқа қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда силаи раҳм қилган одамдир» (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор, мен уларга алоқа қиламан, улар мендан алоқани узишади. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қилишади. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қилишади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар ўзинг айтаётганингдек бўлсанг, гўёки сен уларга қайноқ кул едиряпсан экан (яъни, улар оғзига чўғ солинган одам каби алам-оғриққа дучор бўлишади) ва модомики шу ҳолда давом этар экансан, улар қаршисига Аллоҳ тарафидан бир ёрдамчи (фаришта) сен билан бирга бўлаверади» (Муслим ривояти).

Киши агар ўзи билан алоқа қилмайдиган қариндошлари билан алоқани боғласа, унинг оқибати мақтовли бўлади, қариндошлари ҳам – Аллоҳ уларга яхшилик истаган бўлса

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 25-26-суҳбатлар
Дўзах васфи ҳақида (Аллоҳ ундан паноҳ берсин)

Азиз биродарлар! Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида бизларни дўзахдан огоҳлантирган, бизга раҳм қилганидан, дўзахга тушиб қолишимиздан эҳтиёт қилганидан унинг ичида бўлган, даҳшатидан жигарлар тилка-пора бўлиб, юраклар ёриладиган анвои азоблари ҳақида хабар берган. Бу ҳақда келган оят ва ҳадисларга қулоқ тутинглар, сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Парвардигорларингизга қайтинглар, Унга тавба қилиб қолинглар. Аллоҳ таоло айтади:

«Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқингиз!» (Оли Имрон: 131).

«Албатта Биз кофирлар учун занжиру кишанларни ва (дўзах) алангасини тайёрлаб қўйгандирмиз!» (Инсон: 4).

«Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар(ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!» (Каҳф: 29).

Аллоҳ таоло иблисга хитоб қилиб айтган: «Магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (Тўғри йўлдан оздира олурсан). У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз, жаҳаннамдир. Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур» (Ҳижр: 42-44).

«Кофир бўлган кимсалар тўда-тўда қилиниб жаҳаннамга ҳайдалди. То қачон улар (жаҳаннамга) келиб етганларида, унинг дарвозалари очилди ва унинг қўриқчилари (кофирларига): «Сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар – Парвардигорларингизнинг оятларини сизларга тиловат қилган ҳолларида ва сизларни мана шу Кунингиздаги мулоқотдан огоҳлантирган ҳолларида келмаганмидилар», деганларида улар: «Ҳа, (келганлар), лекин азоб Сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир, (бас, бизлар ҳам уларни ёлғончи қилганимиз сабабли мана шу азобга гирифтор бўлдик)», дедилар» (Зумар: 71).

«Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир. Нақадар ёмон оқибат бу! Қачон улар (жаҳаннамга)ташланганларида қайнаб турган (жаҳаннамнинг худди эшак ҳанграшидек) бир ўкирик-фарёдини эшитурлар. У ғазабдан бўлиниб-парчаланиб кетгудек бўлур» (Мулк: 6-8).

«У кунда азоб уларнинг устиларидан ҳам, оёқларининг остидан ҳам ўраб олур ва (Аллоҳ) айтур: «Қилиб ўтган амалларингизнинг жазосини тотинглар!»» (Анкабут: 55).

«Улар учун устларидан ҳам оловдан бўлган “соябонлар”, остларидан хам (оловдан бўлган) «соябонлар» бўлур. Бу (бўлажак азоб-уқубат)билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур. Эй бандаларим, Мендан қўрқингиз!» (Зумар: 16).

«Чап томон эгалари… Чап томон эгалари (бўлмоқ), не (бахтсизлик)дир! (Улар дўзахдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида; ва на салқин, на фойдали бўлмаган қора тутундан иборат «соя» (ос ти)дадирлар» (Воқеа: 41-44).

«(Жиҳодга чиқишдан) қолган мунофиқлар Аллоҳнинг пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истамадилар ҳамда (бир-бирларига): «Бу иссиқда урушга чиқманглар», дедилар. Айтинг (эй Муҳаммад):«Агар улар англай олсалар, жаҳаннам оташи янада иссиқроқир»» (Тавба: 81).

«Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?! 11. (У) қизиган дўзахдир!» (Қориа: 10,11).

«Албатта жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва аҳмоқликдадирлар. 48. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга):«Дўзах азобини тотиб кўринглар!» (дейилур)» (Қамар: 47,48).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз. У (бирон кофирни) қолдирмас —қўймас (балки куйдириб ҳалок қилур)! (У беш юз йиллик масофадан) инсонларга яққол кўриниб тургувчидир» (Муддассир: 27-29).

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).

«Дарвокеъ, у (жаҳаннам ҳар томонга ҳар бири) қасрдек, худди сариқ туяларга ўхшаган учқунларни отиб турур!» (Мурсалот: 32,33).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), у Кунда жиноятчи кимсаларни кишанлар б

илан боғланган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур» (Иброҳим: 49-50).

«Ўшанда (яъни дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар» (Ғофир: 71,72).

«Кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуюлиб, у (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур. Улар учун темир гурзилар бордир. Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб)чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар ва (уларга): «Ўт азобини тотиб кўрингиз», (дейилур)» (Ҳаж: 19-22).

«Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 56).

«Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. (У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!» (Духон: 43-46).

У дарахт ҳақида айтади: «Дарҳақиқат у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоқлари(даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар» (Соффат: 64,65).

«Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар! Шак-шубҳасиз (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи — ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар! Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфат»ларидир!» (Воқеа: 51-56).

«Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар(ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!» (Каҳф: 29).

«Унинг (яъни, ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир» (Иброҳим: 16,17).

«Албатта жиноятчи кимсалар (яъни кофирлар) жаҳаннам азобида мангу қолгувчидирлар. Улардан (азоб бирон лаҳза ҳам) енгиллатилмас ва улар (ўша азобда қолиб) бутунлай номурод бўлгувчидирлар! Уларга Биз зулм қилмадик, лекин улар (ўзларига) зулм қилгувчи бўлдилар. Улар (дўзах ходими бўлган фариштага) «Эй Молик, Парвардигоринг бизларга Ўз ҳукмини қилсин (яъни тезроқ жонимизни олcин, бизлар бу азобдан қутулайлик», деб) нидо қилганларида, у «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», деди» (Зухруф: 74-77).

«Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Ҳар қачон (жаҳаннам ўти) сусайса, Биз уларга оловни ловуллатиб юборурмиз» (Исро: 97).

«Албатта, куфр йўлига кириб, жабру зулм қилган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз кечирмайди ва зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмайди. Магар уларни жаҳаннам йўлига равона қилур ва улар у жойда абадий қолажаклар. Бу Аллоҳга осондир» (Нисо: 168,169).

«Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва улар учун ўтни тайёрлаб қўйди.  Улар на бирон дўст ва на бирон ёрдамчи топмаган ҳолларида у жойда мангу қолурлар. Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар» (Аҳзоб: 64-66).

«Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, албатта унинг учун жаҳаннам олови бордир. (Ундай кимсалар) ўша жойда мангу қолурлар» (Жин: 23).

«(Эй инсон), чил-парчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?! (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки, (ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур! Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида олов уларнинг устида қопланиб қолгувчидир!» (Ҳумаза: 5-9).

Дўзах ҳақида, унинг давомий аламли азоблари васфида бундан бошқа-да оятлар кўп.

Бу ҳақда келган ҳадисларга қулоқ тутинг:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат кунида жаҳаннам олиб келинади ва унинг етмиш минг тизгини бўлади. Ҳар бир тизгиндан етмиш минг фаришта тортиб келади» (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 24-суҳбат
Аҳли жаннатнинг васфи ҳақида

Азиз биродарлар! Жаннат ва унинг ичидаги ноз-неъматлару шод-хуррамликлар васфидан бохабар бўлдингиз. Аллоҳга қасамки, амал қилувчилар у учун амал қилишига, мусобақалашувчилар унинг йўлида мусобақалашишига, инсон бутун умрини фақат унга етиш учун сарф қилишига ва бошқа барча нарсалардан бутунлай юз ўгиришига арзийди. Хўш, унга олиб борувчи йўл қайси, қандай амаллар билан унга етишиш мумкин? Аллоҳ таоло севикли пайғамбарига нозил қилган оятларда бу ҳақда баён қилган:

«Парвардигорин гиз томонидан бўлгуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган)жаннатга шошилингиз! (У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг(хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик килувчиларни севади. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» (Оли Имрон: 133-135).

Мазкур оятларда жаннат аҳлининг бир неча сифатлари баён қилинди:

Биринчи сифат: «Тақводор — парҳезкор зотлар эса албатта боғлар ва чашмалар устидадирлар» (Ҳижр: 45). Улар Роббиларидан тақво қилувчи – қўрқувчи зотлардир. Яъни, У зотга тоат қилиб ва унинг савобини умид қилиб У буюрган ишларни қиладиган ҳамда У зотга тоат қилиб ва Унинг азобидан қўрқиб У қайтарган нарсалардан тийиладиган ва шу билан Унинг азобидан сақланиш сабабларини бажо келтирадиган кишилардир.

Иккинчи сифат: Яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган кишилар. Улар закот, садақа ва нафақаларни ўз ўринларига берадилар, жиҳод ва бошқа яхшилик ўринларига яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам инфоқ-эҳсон қиладилар, яхшиликлар сероб ва мол-дунёлари кўпайган кунларда бахиллик ва молни яна-да кўпайтириш иштиёқи уларни инфоқдан тўсиб қолмайди, шунингдек бошларига келган қийинчилик ва оғир кунларда молга бўлган эҳтиёж уларни инфоқдан тўсиб қолмайди.

Учинчи сифат: Ғазабларини ичига ютадиган кишилар. Улар ғазаб келган пайтда унинг тизгинини қўйиб юбормайдилар, ғазаб сабабли бировларга тажовуз ва адоват қилишдан ўзларини тиядилар.

Тўртинчи сифат: Одамларнинг хато-камчиликларини афв этадиган кишилар. Улар ўзларига зулм ва тажовуз қилиб қўйган кимсаларни афв этадилар, ўч олишга қодир бўла туриб ўз шахсиятлари учун ўч олмайдилар. «Аллоҳ бундай яхшилик килувчиларни севади» оятида шунга ишора борки, афв қилиш унинг ортидан яхшилик ва ислоҳ вужудга келган пайтларда мақтовли сифат бўлиб, афв қилиш билан тажовузкор кимса ўз гуноҳида яна-да зиёда бўладиган ҳолларда у мақтовли сифат бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта У зулм қилувчиларни севмас» (Шуро: 40).

Бешинчи сифат: «(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир». Нолойиқ ишдан мурод – ноҳақ одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жанг пайти орқага қочиш, зино, ўғирлик каби гуноҳи кабиралардир. Ўзига зулм қилиш – бундан кўра умумийроқ маънода бўлиб, катта ва кичик гуноҳларни ўз ичига олади. Улар мана шундай ҳолатларга тушиб қолганларида ўзлари осий бўлаётган Зотнинг буюклигини эсга олиб, Ундан қўрқадилар, Унинг мағфирати ва раҳматини эсга олиб, унга эришиш сабабларини қилишга саъй-ҳаракат қиладилар. «Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур» оятида ишора борки, улар мағфиратни Аллоҳдан ўзгасидан талаб қилмайдилар, чунки гуноҳларни ёлғиз Унинг ўзи мағфират қилади.

Олтинчи сифат: Улар билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. Улар қилаётган ишларининг гуноҳлигини, ўзлари осий бўлаётган Зотнинг буюклигини, Унинг мағфирати нечоғли яқинлигини билган ҳолларида унда

давом этмайдилар, балки ундан тийилишга ва ундан тавба қилишга шошиладилар. Гуноҳларда била туриб қаттиқ туриш кичик гуноҳларни ҳам катта гуноҳларга айлантириб қўяди, киши бора-бора катта-катта гуноҳлардан ҳам тап тортмайдиган бўлиб қолади. Бу эса хатарли оқибатларга олиб боради.

Аллоҳ таоло айтади:  «Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақловчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошувчилардир. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилувчи кишилардир. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига)меросхўр бўлувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар». (Мўминун: 1-11).

Ушбу ояти карималар жаннат аҳли васфларидан бир неча васф-сифатни ўз ичига олган:

Биринчи васф: Мўминлар – яъни, Аллоҳга, Унинг малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирган, иймонлари сўзда ҳам, амалда ҳам қабул ва бўйсунишни келтириб чиқарган кишилар.

Иккинчи васф: Улар намозларида хушуъ қилувчи, яъни қўрқув ва умид билан бўйин эгувчи кишилардир. Қалблари ҳозир, аъзолари сокин, намозда турганларида ўзларини Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида турганликларини, У зотга Унинг каломи билан хитоб қилишаётганини, Унинг зикри билан Унга қурбат-яқинлик ҳосил қилишаётганини, дуолар қилиш билан Унга илтижо қилишаётганини билиб, ҳис қилиб турадилар, зоҳиру ботинларида Унга хушуъ қиладилар.

Учинчи васф: Улар лағвдан – фойдасиз ва бирон яхшилиги бўлмаган, беҳуда сўз ва амаллардан юз ўгирувчи кишилардир. Улар жиддий ва матонатлари кучли бўлганидан қимматли вақтларини бефойда нарсаларга сарфламайдилар. Намозларини хушуъ билан муҳофаза этганлари каби вақтларини ҳам беҳуда зое бўлишдан асрайдилар. Бефойда нарсалардан юз ўгириш уларнинг сифатларидан бўлар экан, энди зарарли нарсалардан юз ўгиришлари албатта аниқдир.

Тўртинчи васф: Улар закотни адо қилувчи кишилардир. Закотдан мурод – молдан берилиши вожиб бўлган закот бўлиши ҳам мумкин, ёки бўлмаса нафсларини поклаб-тозалайдиган ҳар қандай сўзу иш бўлиши ҳам мумкин. (Чунки, «закот» луғатда «покланиш» маъносини англатади).

Бешинчи васф: Улар авратларини ҳаромдан – яъни, зинодан ва баччавозликдан сақловчи, бундай қабиҳ қилмишни Аллоҳга маъсият ва хулқий-ижтимоий тубанлик деб биладиган кишилардир. Авратни сақлаш маъноси бундан кўра умумийроқ нарсаларни ҳам ўз ичига олиши, кўзни тийиш ва қўл билан тегинишдан сақланиш маъноларига ҳам далолат қилиши мумкин.

«Энди ким шундан ўзгани истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошувчилардир» ояти «махфий одат», «капаки», «онанизм» деб аталувчи, манийни сунъий йўл билан чиқаришнинг ҳаромлигига далил бўлади. Чунки, бу жуфти-ҳалоли ва қўл остидаги чўрисидан бошқа билан бўладиган ишдир.

Олтинчи васф: Улар ўзларига ишонилган омонатларга ва ўзгаларга берган аҳду паймонларига риоя қилувчи кишилардир. Ишониб топширилган ҳар қандай сўз, иш ва нарса омонатдир. Биров сизга сирини ишониб айтган бўлса, у сизга омонат қўйибди, ким сизнинг олдингизда кишилар назари тушишини истамайдиган бирон ишни қилган бўлса,  у сизга омонат қўйибди, ким сизга молини ишониб топширган бўлса, у сизга омонат қўйибди. Аҳд – инсон бошқа бировга берган ваъдадир, Аллоҳга назр қилиш ва одамлар орасида жорий бўлган аҳдлашувлар, келишув ва шартномалар ҳам шу жумладан. Жаннат аҳли ўзлари билан Аллоҳ ўртасидаги, шунингдек ўзаро одамлар ўртасидаги аҳд ва омонатларни адо этишга риоя қиладилар.

Еттинчи васф: Улар барча намозларини вақтида адо этувчи, уларга бепарво қараб, зое ва қазо қилишдан сақловчи кишилардир. Улар намозларни ўз вақтида, мукаммал кўринишда, барча шартлари, рукнлари ва вожиблари билан адо этадилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда аҳли жаннатнинг биз нақл қилгандан бошқа ҳам кўп-дан кўп васфларини зикр қилган, токи жаннатга етишишни истаган кишилар ўша сифатлар билан сифатлансинлар.

Бу хусусда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадислар ҳам ривоят қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуд

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 23-суҳбат
Жаннат васфи ҳақида (Аллоҳ бизларни унинг аҳлидан қилсин)

Азиз биродарлар! Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсоннинг хаёлига ҳам келмаган неъматлар билан тўлиб-тошган жаннатга шошилингиз. Аллоҳ таоло айтади:

«Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): унинг остидан дарёлар оқур, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво  билан ўтган зотларнинг оқибати-келажагидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир» (Раъд: 35).

«Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув)ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!» (Муҳаммад: 15).

«Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку», дейишади. Зеро уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар» (Бақара: 25).

«(Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш осон бўлсин учун) эгиб қўйилган бўлур. Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва ўзи кумушдан (ясалган бўлса-да нафислигидан) шиша бўлиб кетган қадаҳлар(да шароблар) айлантирилиб турилур. (У шаробларни соқийлар ҳар кимнинг эҳтиёжига яраша) ўлчаб-белгилаб қўйгандирлар. (Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар — (жаннатлардаги) салсабил деб аталадиган чашма би лан суғорилурлар. Уларнинг устида мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган)болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан)сочиб юборилган марваридларми, деб ўйларсиз. У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз» (Инсон: 14-20).

«(Улар) олий жаннатда бўлиб, у жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар. У жойда оқар булоқ бордир. У жойда баланд сўрилар ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар, тизиб қўйилган ёстиқлар ва тўшалган гиламлар бордир» (Ғошия: 10-16).

«Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур. Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур» (Ҳаж: 23).

«Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безангандирлар ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир» (Инсон: 21).

«(Жаннат аҳли у жаннатларда) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўтирурлар)» (Ар-Раҳмон: 76).

«Улар у жойда сўриларга ястанган ҳолларида ўтирурлар. Улар у жойда қуёш(нинг қизиғи)ни ҳам, замҳарир (қишнинг совуғи)ни ҳам кўрмаслар» (Инсон: 13).

«Албатта тақводор зотлар (У Кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўлурлар. Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак-шойидан либослар кийиб (ўтирурлар). Мана шундай! Яна Биз уларга оҳукўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар» (Духон: 51-55).

«Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-ҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!» Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизл

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 22-суҳбат
Охирги ўн кунликда ва Қадр кечасида кўпроқ       ибодатга тиришиш ҳақида

Азиз биродарлар! Бу муборак ўн кунликда Қадр кечаси бордир. Аллоҳ таоло бу кечани бошқа кечалардан шарафлироқ қилиб, унинг фазилати ва мўл-кўл яхшиликларини бу умматга инъом қилди. Бу кечанинг фазилати хақида Ўзининг Азиз Китобида марҳамат қилиб шундай деди: «Очиқ-равшан Китобга— Қуръонга қасамки, албатта Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат Биз (инсонларни ушбу Қуръон билан охират азобидан) огоҳлантирувчи бўлдик. У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур). (Бу кечада тақдир қилинадиган барча ишлар)Бизнинг ҳузуримиздан бўлган Ишдир. Дарҳақиқат Биз (башариятга пайғамбарлар) юборувчи бўлдикки, (Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган раҳмат-меҳрибонликдир. Албатта Унинг Ўзигина (барча нарсани) эшитувчи, билувчидир. Агар ҳақиқий ишонувчи бўлсангизлар (ўша сизларнинг Парвардигорингиз) осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир. Ҳеч қандай (ҳақ) илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи (ҳақ)дир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Сизларнинг Парвар дигорингиз ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг Парвардигори ҳам (Унинг Ўзидир)» (Духон: 3-8).

Бу кечанинг яхшиликлари, баракотлари ва фазилатларининг кўплигидан уни Аллоҳ таоло Муборак кеча деб васф қилди.

Унинг баракотларидан бири – бу муборак Қуръон мана шу кечада нозил қилинганидир. Аллоҳ бу кечани «У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар)айрилур», деб васф қилди, яъни Лавҳул-маҳфуздан бандаларга тааллуқли бўлган ризқ, ажал, яхшилик, ёмонлик ва бошқа пухта-аниқ ишлар ажратиб олинади. «Пухта-аниқ иш(лар)» – камчилик-нуқсон ва беҳудалик бўлмаган Аллоҳ таолонинг мукаммал, аниқ-равшан амрлари бўлиб, бу Қудратли ва Билувчи Зотнинг қадаридир. Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳис-салом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга)тушурлар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир». (Қадр:1-5) “Қадр” шараф, улуғлик ёки тақдир ва қазо маъносидадир. Чунки Қадр кечаси шарофатли улуғ кеча бўлиб, унда Аллоҳ таоло йил давомида бўладиган ишларни қазо қилиб, Ўзининг ҳикматли ишларини ихтиёр этади. «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир»- яъни фазилатда, шарафда, ажр-мукофотнинг кўплигида. Шунинг учун хам ким Қадр кечасини иймон-ишонч ва савоб умидида бедор ўтказса ўтган гунохлари кечирилади.

«У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳис-салом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар»- Малоикалар Аллоҳ таолонинг бандаларидан бири бўлиб, эрта-ю кеч Унинг ибодатида қоимдирлар: «Унинг ҳузуридаги зотлар (яъни фаришталар) Унга ибодат қилишдан орланиб-зорланмайдилар.

Улар туну кун сусткашлик қилмасдан (Аллоҳни) поклайдилар».(Анбиё:19-20)

Фаришталар Қадр кечасида яхшилик, барака ва раҳматлар билан Ерга тушадилар, « ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳис-салом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар», шараф ва фазилатларининг зиёдалиги учун Жаброил алайҳис-салом алоҳида зикр қилинди. « У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир» яъни Қадр кечаси унда дўзахдан озод этилувчиларнинг ва  азобидан саломат бўлувчиларнинг кўплиги учун, мусулмонларга хар қандай хавфдан омонликдир. « У (кеча) то тонг отгунча…»яъни Қадр кечаси, тундаги амаллар интиҳосига етадиган тонгнинг отиши билан тугайди.

Бу сурадан Қадр кечасининг бир қанча фазилатлари маълум бўлади.

Биринчи фазилат: Аллоҳ таоло бу кечада башариятнинг ҳидояти ва икки дунё саодати бўлмиш Қуръонни нозил қилди.

Иккинчи фазилат: «(Эй Муҳаммад), қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?» сўзидаги сўроқ, улуғликга далолат қилади.

Учинчи фазилат: Қадр кечаси минг ойдан хам яхшидир.

Тўртинчи фазилат: Фаришталар яхшилик, барака ва раҳ

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 21-суҳбат
Рамазон ойининг охирги ўн куни фазилатлари ҳақида

Азиз биродарлар! Мана Рамазон ойининг охирги ўн куни хам кириб келди. Бу кунлар ўзига хос хусусиятлар, фазилатлар ва кўпдан-кўп яхшиликлар ва ажрларга эгадир.

Бу кунларнинг хусусиятларидан бири шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунларда бошқа кунлардан кўра кўпроқ амал қилиб қолишга ҳаракат қилар эдилар.

«Саҳиҳ Муслим»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунида бошқа кунлардагидан кўра кўпроқ ибодат қилардилар».

«Саҳиҳайн»да келган хадисда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунлик бошланса белларини боғлар, тунларини ибодат билан бедор ўтказар ва аҳли-оилаларини уйғотардилар».

«Муснад»да келган ҳадисда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги йигирма кунда кечалари намоз ҳам ўқирдилар, ухлардилар ҳам. Охирги ўн кунлик бошланса енгни шимариб, белни (ибодатга) боғлардилар».

Ушбу ҳадислар  охирги ўн кунликнинг фазилатига далолат қилади, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа кунларга қараганда бу кунларда кўпроқ ибодат қилардилар, намоз, Қуръон тиловати, зикр, садақа ва бошқа ибодатлар билан машғул бўлардилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам белни боғлардилар, яъни намоз ва зикрга холи бўлиш учун аёлларидан четланардилар. Чунки у зот бу тунларнинг улуғлигидан ва иймон-ишонч ҳамда савоб умидида бедор бўлинса, Аллоҳ ўтган гунохларни кечирадиган Қадр кечасини талаб қилган ҳолда, қалблари, тиллари ва барча аъзолари билан бу тунларни қироат ва зикр билан бедор ўтказардилар. Аммо Оиша розияллоҳу анҳонинг: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тонггача қоим бўлганларини билмайман», деган сўзлари, фақат намоз билан тунни бедор ўтказишга нисбатандир. Охирги ўн кунлик кечаларида эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр, тиловат, намоз, саҳарлик ва булардан бошқа ибодатлар билан бедор бўлардилар. Юқоридаги ҳадисларни шундай жамласа бўлади, валлоҳу аълам.

Охирги ўн кунликнинг фазилатига далолат қиладиган амаллардан яна бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-оилаларини уйғотишларидир. Бу муборак кечаларни ғанимат билиб, уни зикр, намоз ва бошқа ибодатлар билан ўтказиш учун аҳли-оилаларини уйғотардилар, чунки бу кунлар Аллоҳ таоло берган бир имкониятдир. Оқил киши берилган бу қимматли имкониятни қўлдан бермай, ўзи ва аҳли-оиласи учун фойда олмоғи зарур, чунки бу кунлар саноқли, ўткинчидир. Банда бу кунларда Аллоҳ таолонинг фазлига сазовор бўлиб, бу билан икки дунё саодатини қўлга киритиши мумкин.

Афсус надоматлар бўлсинки, кўпчилик мусулмонлар бу қимматли кунларни ўзларига фойдасиз ишлар билан, кечаларни лаҳв-ботил нарсалар билан ўтказиб, таҳажжуд вақти келганда эса уйқига ғарқ бўлиб ўзлари учун кўп яхшиликларни ўтказиб юбормоқдалар. Балки бу йилдан сўнг келгуси Рамазонга етиб бормаслар. Шайтон уларни алдаб, Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, ўзининг макр-хийласи билан уларни ўйнатаётганини билсинлар. Аллоҳ таоло деди: «Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина(бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)» (Ҳижр: 42). Оқил киши Аллоҳни қўйиб, душманлигини билиб туриб шайтонни ўзига дўст қилиб олмайди, зеро бу ақл ва иймонга зиддир. Аллоҳ таоло деди: «Энди сизлар (эй Одам болалари), Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни) ва зурриётларини дўст турурмисиз?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золим кимсалар учун (Аллоҳнинг ўрнига ибодат қилинадиган) нақадар ёмон «бадал ўринбосардир» (Каҳф: 50).  «Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни)дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур» (Фотир: 6).

Бу ўн кунликнинг хусусиятларидан яна бири – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунларда эътикоф ўтирардилар.

Эътикоф – Аллоҳ азза ва жалланинг тоатига холи бўлиш учун масжидни лозим тутишдир. Бу Аллоҳ таолонинг Китоби ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ила собит бўлган суннатлардандир.

Аллоҳ таоло деди: «Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг! Булар (

юқорида мазкур бўлган ҳукмлар) Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз! Одамлар ҳаром ишлардан сақланишлари учун Аллоҳ ўз оятларини мана шундай очиқ-равшан баён қилади» (Бақара: 187).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф ўтирдилар, саҳобалар хам У Зот билан бирга ва вафотларидан кейин хам эътикоф ўтирдилар. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг аввалги ўн кунида эътикофга кирдилар, сўнг ўртадаги ўн кунда эътикоф қилдилар, сўнг бундай дедилар: «Мен аввалги ўн кунликда (Қадр) кечасини қидириб эътикоф қилдим, сўнг ўртадаги ўн кунликда эътикоф қилдим, сўнг менга айтилди: У (Қадр кечаси) охирги ўн кунликда, қайси бирингиз эътикоф қилишни яхши кўрса, эътикоф қилсин» (Муслим ривояти).

Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгунларига қадар Рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф қилдилар. Ундан сўнг рафиқалари ҳам (рамазон ойининг охирги ўн кунида) эътикоф қилар эдилар». (Бухорий, Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар Рамазон ойи ўн кун эътикоф қилар эдилар. Вафот этган йиллари эса йигирма кун эътикоф қилдилар» (Бухорий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф қилар эдилар, бир йил эътикоф қилмадилар, келгуси йил келганда эса йигирма кун эътикоф қилдилар» (Аҳмад, Термизий ривоятлари).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф қилмокчи бўлсалар, бомдод намозини ўқиганларидан сўнг эътикоф қилинадиган ерга кирар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо (эътикоф қилишга) рухсат сўраган эдилар, рухсат бердилар, бир чодир қўйилди. Ҳафса ҳам ўзи учун рухсат сўрашни Оишага айтди, У рухсат олиб берди, яна бир чодир қўйилди, буни кўрган Зайнаб  хам чодир қўйдирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам чодирларни кўриб:« Бу нима?» деб сўрадилар. Оиша, Ҳафса ва Зайнабнинг чодирлари, дейишди. « Бу билан яхшиликни хоҳлашибдими? Бузиб ташланглар, кўрмайин», дедилар ва Рамазонда эътикофни тўхтатдилар-да, Шаввол ойининг аввалги ўн кунида эътикоф қилдилар»  (Бухорий, Муслим ривоятлари).

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Эътикофнинг суннат эканида бирон-бир уламонинг хилоф қилганини билмайман».

Эътикофдан мақсад – масжидларнинг бирида Аллоҳнинг фазли, ажр-мукофоти ва қадр кечасини топиш мақсадида тоат-ибодатга холи бўлиш учун одамлардан узилишдир. Шунинг учун эътикофда ўтирувчи зикр, қироат, намоз ва ибодатлар билан машғул бўлмоғи ҳамда фойдасиз дунё сўзларидан сақланмоғи лозим. Софийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисга кўра  аҳли-оиласи ёки бошқалар билан бир оз мубоҳ сўзларни гаплашса зарари йўқ: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикофда эканликларида кечаси кўргани келиб гаплашиб ўтирардим. (Уйимга) кетиш учун ўрнимдан турганимда, У Зот хам мен билан турар эдилар» (Муттафақун алайҳ).

Эътикофдаги кишига жимоъ қилиш ва унинг дебочаси бўлмиш ўпиш, шаҳват билан ушлаш харомдир. Аллоҳ таоло деди: «Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг! Булар (юқорида мазкур бўлган ҳукмлар) Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз! Одамлар ҳаром ишлардан сақланишлари учун Аллоҳ ўз оятларини мана шундай очиқ-равшан баён қилади»(Бақара: 187). Аммо масжиддан баданининг бирон аъзосини чиқарса зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф қилган пайтларида ҳужрага бошларини киритар ва мен ҳайзли ҳолатимда бошларини ювиб қўяр эдим» (Бухорий ривояти). Бошқа бир ривоятда: «бошларини тарар эдим» (Муттафақун алайҳ).

Масжиддан бутун бадани билан чиқишлик эса уч турлидир.

Биринчи: Эҳтиёж юзасидан хамда шаръий жихатдан чиқиш лозим бўлган ишлар. Қазои хожат, таҳорат, жанобат ва бошқа сабаб билан ғусл қилиш ва ейиш, ичиш каби зарур ишларни агар масжидда бажаришнинг иложи бўлмаса ташқарига чиқиб қилиш жоиз, масжидда бажариш имкони бўлса жоиз бўлмайди. Масалан, масжид ичида таҳоратхона бўлиб, шу ерда таҳорат ва ғусл қилиш имкони бўлса ёки таомини масжидга олиб келувчиси бўлса масжиддан чиқишга эҳтиёж қолмайди.

Иккинчи: Ибодатлар жумласидан бўлган, аммо унга вожиб бўлмаган ишлар учун чиқиш. Масалан: касални зиёрат қилиш, жанозага қатнашиш ва шу каби ишлар. Бундай ҳолларда масжиддан чиқмайди, илло, агар эътикофга киришдан аввал шуни шарт қилган бўлса жоиз. Мисол учун: бирон яқ

ини касал бўлса ва уни зиёрат қилишни яхши кўрса ёки вафот этиб қолишидан қўрқса, эътикофнинг аввалида шуни шарт қилган бўлса зарари йўқ.

Учинчи: Эътикофга зид бўлган ишлар учун чиқиш. Масалан, олди-сотти қилиш, аёли билан қўшилиш ва эркалаш каби ишлар. Бундай ишлар эътикофни бузиши ва унинг мақсадига зид бўлгани учун қилмайди, гарчи аввалида шарт қилган бўлса ҳам.

Охирги ўн кунликнинг хусусиятларидан яна бири шуки, унда минг ойдан ҳам яхши бўлган Қадр кечаси бор.

Азиз биродарлар! Бу кунларнинг фазилатларини англаб ғанимат билинг, фурсатни бой бериб қўйманг, чунки бу вақтлар бебаҳо ва яхшиликлари очиқ-ойдин дамлардир.

Эй Парвардигор! Дину-дунёмизнинг салоҳияти бўлган ишларга бизларни муваффақ эт. Оқибатимизни гўзал, борар жойимизда азиз қил. Бизларни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни мағфират эт.

Пайғамбаримизга, у кишининг оилаларига ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Манба: Ислом нури

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 20-суҳбат
Нусрат ва ғалабанинг ҳақиқий сабаблари ҳақида

Азиз биродарлар! Аллоҳ мўминларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Бадр, Аҳзоб, Фатҳ, Ҳунайн ва бошқа ғазотларда уларга Ўз нусратини ато этди. Нусрат ва ғалаба ато этиш ҳақидаги ваъдасига вафо қилди:

«Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган» (Рум: 47).

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда)ҳам ёрдам берурмиз. У Кунда золим-кофир ким саларга узру баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат бўлур, уларга энг ёмон жой —дўзах бўлур» (Ғофир: 51,52).

Аллоҳ уларни ғолиб қилди, чунки улар Унинг динини барпо қилишган ва у барча динларга ғолиб бўлган, уни маҳкам ушлаганлар барча умматлар устидан ғолиб эди: «У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Тавба: 33).

Аллоҳ уларни ғолиб қилди, чунки улар ғалабанинг ҳақиқий сабабларини – моддий сабабларини ҳам, маънавий сабабларини ҳам барпо қилишган, Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларига амал қилиб, Унинг ҳидояти ва қўллаб-қувватлаши остида юриб, душманлар қаршисида матонат кўрсатиб тура олган эдилар:

«(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. Агар (бугун — Ухудда) сизларга жароҳат етган бўлса, (Бадр жангида) у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди» (Оли Имрон: 139,140).

«Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?! Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 104).

«Бас (эй мўминлар), сизлар (у кофирларга қарши жанг қилаётганингизда ҳаргиз) сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда (уларни) ярашга ҳам чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизни(нг савоб-мукофотини)камайтирмас. Албатта бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир. Агар сизлар иймон келтирсангизлар ва тақво эгалари бўлсангизлар У зот сизларга ажр-мукофотларингизни берур ва сизлардан мол-дунёларингизни сўрамас» (Муҳаммад: 35,36).

Мана шундай қўллаб-қувватлашлар остида улар қудрат, матонат ва жиддийлик билан турдилар ва Парвардигорларининг амрига бўйсуниб, куч-қувватнинг барча турларидан – ҳам ички руҳий қувват, ҳам ташқи ҳарбий қувватдан керакли улушга эга бўлдилар: «(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур» (Анфол: 60).

Аллоҳ уларни ғолиб қилди, чунки улар Унинг динига ёрдам берган эдилар: «Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг(измидадир)». (Ҳаж: 40,41).

Мазкур икки оятда Аллоҳ таоло Ўзига ёрдам берадиган кишиларни ғолиб қилишга қатъий ваъда берди ва буни ҳам лафзий, ҳам маънавий таъкид билан таъкидлади. Лафзий таъкид шуки, оятда қасам лафзи яширинган, яъни у «Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур» маъносидадир, шунингдек لَيَنْصُرَنَّ  (ғолиб қилур)даги ل  (лом) ва ن (нун) ҳарфлари таъкидни ифодалайди. Маънавий таъкид шуки,«Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир» дегани – Аллоҳ субҳанаҳу асло заифлашмайдиган кучли ва

енгилмас қудратлидир, Унинг қаршисига чиқувчи ҳар қандай куч-қудрат заифлик ва хорликка айланади, деган маънони англатади. «(Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» ояти мўмин кишига унинг назарида ғалаба узоқлашиб кетган пайтда барча ишларнинг оқибати ягона Аллоҳнинг измида экани, У истаган нарсасини ўзининг ҳикмати тақозосига кўра ўзгартиришга қодирлигини эслатиш билан уни собитқадам қилади.

Мазкур икки оятда мўминларни ғалабага сазовор қиладиган сифатларнинг ҳам баёни келганки, мўмин киши ерда ғолиб бўлганидан сўнг мана шу сифатлар билан сифатланади, ғалаба уни кибр, зўравонлик ва фасодга ундамайди, балки Аллоҳнинг динида қувват ва саботини яна-да зиёда қилади.

Биринчи сифат: Ер юзида ғолиб қилишлик фақат ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиш рўёбга чиққанидан кейингина амалга ошади. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат)қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир». (Нур: 55).

Банда гап-сўзларида ҳам, амалларида ҳам, истак-ҳоҳишларида ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзига бандаликни адо қилса, улар билан Аллоҳнинг юзидан бошқа нарсани қасд қилмаса, уларни одамлар ичида обрў қозониш, мақтов эшитиш, мол-дунёга эришиш истагида қилмаса, махфию ошкор, қийинчилигу енгилчилик ҳолатларида мана шу холис ибодатида давом этса, Аллоҳ таоло уни ерда ғолиб қилади. Демак, ерда ғолиб бўлиш учун юқоридаги сифатга эга бўлиш – Аллоҳнинг ўзига, биронтасини Унга шерик қилмасдан ибодат қилиш лозим бўлади.

Иккинчи сифат: Намозни барпо  қилиш, яъни уни талаб қилинганидек кўринишда, шартларини, рукнларини, вожибларини ўрнига келтириб, сўнг ундаги мустаҳаб амалларни ҳам мукаммал бажариб, тўла-тўкис адо этиш, таҳоратни чиройли қилиш, рукуъ, сужуд, қиём, қуъудларни ўрнига қўйиш, намоз вақтларига, жумъа ва жамоат намозларига риоя қилиш, хушуъга – яъни қалб ҳозирлиги ва аъзоларнинг хотиржамлигига эътибор қаратиш лозим бўлади. Чунки, хушуъ намознинг руҳи ва мағзидир. Хушуъсиз намоз жонсиз жасаддек гап. Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитган экан: «Бир банда намоз ўқийди, унга намозидан фақатгина ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири ёки ярми ёзилади» (Абу Довуд, Насоий ривоятлари).

Учинчи сифат: Закотни адо этиш, яъни уни ҳақдорларга чин кўнгилдан рози бўлиб, камитмасдан, тўла-тўкис, бу билан фақат Аллоҳнинг фазли ва ризосини истаб беришлик: «Закотни (ҳақдорларга) ато этадилар», бу билан ўзларини поклайдилар, молларини тозалаб оладилар, камбағал-мискин ва эҳтиёжманд биродарларини фойдалантирадилар. Закот олишга ҳақли кишиларнинг баёни ўн еттинчи суҳбатда ўтди.

Тўртинчи сифат: Амри маъруф – яхшиликка буюриш: «Яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)». Аллоҳ ва Расули буюрган барча вожиб ва мустаҳаб амаллар маъруф-яхшилик ҳисобланади. Улар Аллоҳнинг шариатини жонлантириш, Унинг бандаларига яхшилик қилиш, Унинг раҳмати ва розилигига эришиш учун яхшиликка буюрадилар. Мўмин киши мўмин кишига нисбатан чор-атрофи бир-бирини жипс тутиб турувчи бинога ўхшайди. Мўмин киши ўзи учун Парвардигорининг тоатида туришни яхши кўргани каби мўмин биродарига ҳам буни яхши кўриб илинади. Ҳақиқий иймон ва тасдиқдан келиб чиқиб амри маъруф қилувчи киши ўзи буюраётган ишни ўзи ҳам албатта қилади. Чунки у ўша ишнинг нақд ва келажакдаги фойда ва самараларига ишонч ва қаноат ҳосил қилгани учун ҳам унга буюради.

Бешинчи сифат: Наҳий мункар – ёмон ишлардан қайтариш: «Ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг(измидадир)». Аллоҳ ва Расули қайтарган, ибодат, ахлоқ ва муомалотга тааллуқли катта ва кичик гуноҳ ишларнинг ҳаммаси мункар-ёмон иш саналади. Улар Аллоҳнинг динини асраш, Унинг бандаларини ҳимоя қилиш, фасод ва уқубат сабабларидан сақланиш учун ҳам улардан қайтарадилар.

Амри маъруф ва наҳий мункар умматнинг инқирозга юз тутмаслиги, азиз-мукаррам ҳолда, хоҳиш-