Ислом олами

Ислом олами янгиликлари. Янги фатволар, долзарб муаммолар ва фойдали маълумотлар.

Излаш натижалари

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 30-суҳбат

Ой сўнгидаги амаллар ҳақида Азиз биродарлар! Рамазон ойи охирлаб, сафари яқинлашиб қолди. У ушбу ой мобайнида қилган амалларингиз устида ё фойдангизга ё эса зиёнингизга гувоҳ бўлиб турибди. Қай бир киши солиҳ амаллар қилган бўлса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва чиройли ажру-савоблар билан хушхабарлансин. Зеро, Аллоҳ таоло яхши амал қилган кишининг ажрини асло зое қилмайди. [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 29-суҳбат

Тавба ҳақида Азиз биродарлар! Рамазон ойини гуноҳлардан Аллоҳга тавба қилиш билан, Унинг розилигига етказадиган амаллар воситасида Унга қайтиш билан хотималанг. Зеро, инсон борки, хато ва нуқсондан холи эмас. Ҳар бир одам фарзанди хатокор, хатокорларнинг яхшиси тавба қилувчилардир. Аллоҳ таоло Ўз Китобида ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз хитобларида Аллоҳга истиғфор айтиш ва тавба қилишга [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 28-суҳбат

Фитр закоти ҳақида Азиз биродарлар! Муборак Рамазон ойи ҳам сафар тараддудига тушди, ундан бир неча саноқлигина кунлар қолди. Қай бир киши уни чиройли ўтказган бўлса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва Ўз даргоҳида мақбул айлашини сўрасин. Ким бепарволик билан ўтказган бўлса, Аллоҳга тавба қилсин ва камчилиги учун узр айтсин. Зотан, жон танда бор экан, узр [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 27-суҳбат

Дўзахга тушиш сабабларининг иккинчи тури ҳақида Азиз биродарлар! Аввалги суҳбатимизда дўзахга тушиш сабабларидан биринчи тури – яъни, унда абадий қолишга сабаб бўлувчи сабаблардан бир қанчасини айтиб ўтган эдик. Бугунги суҳбатимизда Аллоҳнинг мадади билан мазкур сабабларнинг иккинчи тури –қилувчисини фосиқликка етаклайдиган ва дўзахга абадий бўлмаган ҳолда тушишига боис бўлувчи сабаблардан бир қанчасини зикр қиламиз. Биринчи сабаб: [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 25-26-суҳбатлар

Дўзах васфи ҳақида (Аллоҳ ундан паноҳ берсин) Азиз биродарлар! Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида бизларни дўзахдан огоҳлантирган, бизга раҳм қилганидан, дўзахга тушиб қолишимиздан эҳтиёт қилганидан унинг ичида бўлган, даҳшатидан жигарлар тилка-пора бўлиб, юраклар ёриладиган анвои азоблари ҳақида хабар берган. Бу ҳақда келган оят ва ҳадисларга қулоқ тутинглар, сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Парвардигорларингизга [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 24-суҳбат

Аҳли жаннатнинг васфи ҳақида Азиз биродарлар! Жаннат ва унинг ичидаги ноз-неъматлару шод-хуррамликлар васфидан бохабар бўлдингиз. Аллоҳга қасамки, амал қилувчилар у учун амал қилишига, мусобақалашувчилар унинг йўлида мусобақалашишига, инсон бутун умрини фақат унга етиш учун сарф қилишига ва бошқа барча нарсалардан бутунлай юз ўгиришига арзийди. Хўш, унга олиб борувчи йўл қайси, қандай амаллар билан унга етишиш [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 23-суҳбат

Жаннат васфи ҳақида (Аллоҳ бизларни унинг аҳлидан қилсин) Азиз биродарлар! Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсоннинг хаёлига ҳам келмаган неъматлар билан тўлиб-тошган жаннатга шошилингиз. Аллоҳ таоло айтади: «Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 22-суҳбат

Охирги ўн кунликда ва Қадр кечасида кўпроқ       ибодатга тиришиш ҳақида Азиз биродарлар! Бу муборак ўн кунликда Қадр кечаси бордир. Аллоҳ таоло бу кечани бошқа кечалардан шарафлироқ қилиб, унинг фазилати ва мўл-кўл яхшиликларини бу умматга инъом қилди. Бу кечанинг фазилати хақида Ўзининг Азиз Китобида марҳамат қилиб шундай деди: «Очиқ-равшан Китобга— Қуръонга қасамки, албатта Биз уни бир [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 21-суҳбат

Рамазон ойининг охирги ўн куни фазилатлари ҳақида Азиз биродарлар! Мана Рамазон ойининг охирги ўн куни хам кириб келди. Бу кунлар ўзига хос хусусиятлар, фазилатлар ва кўпдан-кўп яхшиликлар ва ажрларга эгадир. Бу кунларнинг хусусиятларидан бири шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунларда бошқа кунлардан кўра кўпроқ амал қилиб қолишга ҳаракат қилар эдилар. «Саҳиҳ Муслим»да Оиша [...]

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ. 20-суҳбат

Нусрат ва ғалабанинг ҳақиқий сабаблари ҳақида Азиз биродарлар! Аллоҳ мўминларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Бадр, Аҳзоб, Фатҳ, Ҳунайн ва бошқа ғазотларда уларга Ўз нусратини ато этди. Нусрат ва ғалаба ато этиш ҳақидаги ваъдасига вафо қилди: «Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган» (Рум: 47). «Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда [...]