Ислом олами

Ислом олами янгиликлари. Янги фатволар, долзарб муаммолар ва фойдали маълумотлар.

nye_large1 Расулаллоҳ с.а.в. пайғамбарликлари бошида шариатда ҳали аниқлик киритилмаган масалаларда аҳли китобларга тақлид қилар эдилар. Кейинчалик Ислом шаклланиб, мукаммал дин бўла бошлаганидан сўнг эса Набий с.а.в. барча умматларини яҳуд ва насороларга ўҳшамасликка, улардан фарқли бўлишга, улар қилган нарсаларни тескарисини қилишга қаттиқ буюрдилар ва ўзлари ҳам шунга амал қилдилар. Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Яҳуд ва насоролар сочларининг оқини бўямайдилар, шунинг учун сизлар бунинг тескарисини қилинглар (яъни соч ва соқолларингизнинг оқини бўянг). (Имом Бухорий ривоятлар).

Расулуллох с.а.в дедилар: «Бошқаларга ÿхшаган кимсалар биздан эмасдир. Яхудий ва насронийларга ÿхшаманглар! Бас, яхудийларнинг саломи бармоқлар билан, насронийларники эса кафт билан ишора килишдир» («Сахихул-Жомеъ»: 5434).

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулаллоҳ с.а.в.: “Умматим ўзидан илгаригиларнинг тариқатини қаричма-қарич, қалам-бақадам ўзлаштирмагунларига қадар қиёмат қоим бўлмайди!”, дедилар. “Ё Расулаллоҳ, форс ва румликлар сингари қавмларнинг тариқатлариними?”, дейишди. Жаноб Расулаллоҳ: “Улардан ўзгаларнинг ҳам!”, дедилар.

Абу Саид ал-Худрий ривоят қилган ҳадисда: “Биз ё Расулаллоҳ, яхудий ва насороларнинг ҳамми?” дедик. У зот: “Уларга  бўлмай, кимга?!”, дедилар”. дейилган.  (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Имом Муслимнинг ривоятида “… қаричма-қарич, қадам-бақадам узлаштирасилар, агар улар калтакесак кавагига кирса сизлар ҳам ўша ерга кириб кетасилар” зиёда қилинган.

Яъни Расулаллоҳ с.а.в. ўзини ислом умматидан санаган инсонларнинг яҳуд, насоро ва ҳатто кофир ва мушрикларнинг изидан кетиб қолиши башоратини бердилар, ва бу нарса қиёматнинг аломатлари эканлигини таъкидладилар.

Давомини ўқиш »

happy_new_year

1. Обидхон қори, “Янги йил учун дастурхон ёзиш мумкинми?

Audio clip: Adobe Flash Player (version 9 or above) is required to play this audio clip. Download the latest version here. You also need to have JavaScript enabled in your browser.

Юклаб олиш (2 mb)

2. Обидхон қори, “Ғайри динларга яхшилик қилиш дегани нимани англатади? Уларнинг байрами билан табриклаш жоизми?

Audio clip: Adobe Flash Player (version 9 or above) is required to play this audio clip. Download the latest version here. You also need to have JavaScript enabled in your browser.

Юклаб олиш (2 mb)

3. Янги йил, Наврўз, ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми

4. Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид ал-Асарий, “Янги йилни қутлаш”

5. Ҳижрий янги йил кириши муносабати билан қутлаш мумкинми?

ُУммул Қуро тақвимига кўра, (Зул-Ҳижжа 29 эди) Муҳаррамнинг 9, 10 – кунлари декабрнинг 4, 5- кунларига тўғри келмоқда. Бироқ, ойнинг бошланишини булут туфайли Саудиянинг бер неча шаҳарларида кўришга ҳаракат қилинсада кўришнинг имкони бўлмаган. Шунга кўра Зул-Ҳижжа 30 кун деб ҳисоб қилинган.  Бу ҳолатда Муҳаррамнинг 9, 10 – кунлари декабрнинг 5, 6- кунларига тўғри келмоқда. Олий маҳкама шунга қарор қилган.

Қандай қилсак яхши бўлади? деган саволга шайх Мунажжид шундай жавоб берганлар: 4, 5, 6- декабр кунлари рўза тутилса икки ҳолатдан бири бўлади:  Зул-ҳижжа 29 эътибори билан 9, 10, 11ни,  Зул-ҳижжа 30 эътибори билан 8, 9, 10ни, тутган бўлади. Ҳар икки эътиборда 9, 10- Муҳаррам тутилган бўлади. 

Шароитим фақат 10- Муҳаррамни тутишга етади деган одам 6-декабрда тутсин.

Манба: Ислом Нури саҳифаси

Биродарлар муҳаррам ойида турган эканмиз бу ойда қилиниши тавсия этилган нафл ибодатлардан энг машхури нафл рўза тутишдир. Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.: “Рамазондан кейин рўзаларнинг афзали муҳаррам ойидаги (нафл) рўзадир. Фарз намозидан кейинги намозларнинг афзали кечасидаги (таҳажжуд) намозидир”,дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

Демак бу ойда имкон қадар кўпроқ рўзадор бўлиб юриш ҳайрли амаллардан экан. Айниқа, Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида (Ашуро куни) рўза тутишга  Пайғамбаримиз с.а.в. қаттиқ тарғиб қилганлар. Ибн Аббос р.а. айтадилар: “Расулаллоҳ с.а.в. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни (Ашуро куни) рўза тутдилар, ва бошқаларни шу куни рўза тутишга буюрдилар” (Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари).

Сабаби бу кунда тутилган рўза ўтган йилда қилган гуноҳларга каффоратдир. Абу Қатода р.а. ривоят қилади: “Расулаллоҳ с.а.в. дан муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўзаси ҳақида сўралганида, у зот: “Ўтган йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади”, дедилар.” (Имом Муслим ривоятлари).

Пайғамбаримиз с.а.в. суннатларини маҳкам ушлайман деган мўмин ва мўминаларга Муҳаррам ойининг ўнинчи куни билан бир қаторда тўққизинчи кунида ҳам рўза тутиш суннат амаллардан эканлигини эслатиб ўтамиз. Ибн Аббос р.а. дан ривоят қилинади: “Расулаллоҳ с.а.в.: “Келгуси йилгача ўлмай турсам, албатта муҳаррам ойининг тўққизинчи куни рўзасини тутаман”, дедилар” (Имом Муслим ривоятлари)

Бу ойда кўпроқ рўза тутиш ниятида бўлган биродарлар ва опа-сингилларимизга эса ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза тутишни маслаҳат берамиз. Умму Салама розияллоҳу анҳо: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар ойдан уч кун рўза тутмоғимни, уларнинг биринчиси душанба ва пайшанба бўлишини амр қилар эдилар”, деди”. (Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган).

Аллоҳ таоло барчамизнинг қилаётган амалларимизни қабул қилсин.Амийн.

Flock_of_sheep Қурбонлик Ийд ул-Азҳо яъни Қурбон ҳайити кунларида сўйилувчи махсус хайвондир. Қурбонлик қилаётган инсон қалбида бу қилаётгани амали билан Аллоҳга янада яқинроқ бўлишини ният қилиш лозим. Яъни қурбонликдан ният ўз аҳлига гўшт етказиш, одамлар орасида обрўсини ошириш эмас, балки Аллоҳга янада яқинроқ бўлиш, Унинг розилигига эришишдир.

Қурбонликнинг ҳукми ҳақида икки ҳил фикр мавжуд. Баъзи олимлар қурбонлик қилиш суннат муаккада дейишган бўлса яна бир гуруҳ олимлар вожиб деган фикрни айтганлар. Бу икки тарафнинг далиллари кучли бўлгани учун аксар уламо бир фикрга иттифоқ қилмаганлар. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизга кўра қурби етган инсон учун қурбонлик қилиш вожибдир.

Нима бўлганда ҳам қурбонлик қилиш энг улуғ ибодатлардан биридир, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бир неча бор бизларни бу ҳайрли амални қилишга тарғиб қилади, жумладан:

Кавсар сурасининг 1-2 оятларида:

Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

ҳамда Ҳаж сурасининг 34 оятида

Ҳар бир умматга уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилиб берганига Аллоҳнинг исмини эслашлари учун қурбонлик қилишни жорий этганмиз.

деб марҳамат қилади.

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. ривоят қиладилар: “Расулаллоҳ с.а.в. Мадинада ўн йил яшадилар ва ҳар йили қурбонлик қилардилар” (Имом Аҳмад ва Термизий ривоятлари, Албоний ҳасан деган).

Давомини ўқиш »

www.yeniresim.com_-_Gezegen_Resimleri_-_Ay_-_HilalЗулҳижжа ойига қадам қўяр эканмиз, бу ойнинг биринчи ўн кунлиги ҳақида ёзмай иложимиз йўқ. Бу ойдаги биринчи ўн кун Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг зур кунларидир. Расулаллоҳ с.а.в. Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида солиҳ ишларни кўпайтиришга тарғиб қилиб шундай деганлар: “Бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал бу ўн кунликдагидан кўра Аллоҳга суюклироқ бўлса”. Одамлар сўрашди: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайдими?” Расулуллоҳ дедилар: “Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайди. Аммо бир инсон жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарса қайтиб келмаса, шугина мустасно”. (Имом Бухорий, Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).

Аллоҳ йўлида жиход қилиш қанчалик улуғ ибодат эканлиги ҳаммамизга маълум, шаҳид бўлганларга Аллоҳ таоло жуда ҳам катта ажр ва мукофотларни ваъда қилган. Лекин зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида қилинган ибодатлар ҳатта Аллоҳ учун Унинг йўлида жанг қилишдек ибодатдан ҳам маҳбуброқ экан.

Демак бу ўн кунда солиҳ амалларни кўпайтириб, қўлдан келганча ажр ва савобларга эга бўлиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи экан. Аллоҳу аълам бизга яна шундай имконият бериладими, йўқми?

Биз Кундалик ҳаётимиздаги ҳасанотлар номли мақоламизда ҳар бир мўмин учун кун давомида қилиб юриш енгил бўлган баъзи ибодатларни зикр қилган эдик. Келинг ана шу ибодатларга қўшимча ҳолда бу ўн кунликда қилиниши тавсия этилган баъзи солиҳ амалларни ҳам кўрайлик.

Давомини ўқиш »

Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар. (Саҳиҳ Муслим, 1164-ҳадис)

Бу ҳадисни уламолар қуйидагича шархлаганлар: “Ҳаммамизга маълумки Расулаллоҳ Аллох таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийда “Кимки бир амални қасд қилсаю ва уни адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхши амалдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача ажр берур” дейилади (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунга кўра Рамазон ойи рўзасини бекаму-кўст адо этиш билан, иншаллоҳ ўн ой рўза тутганлик савобига эришамиз. Рамазондан кейинги Шаввол ойининг олти кун  рўзасини ҳам ўнга кўпайтирадиган бўлсак бу яна олтмиш кун, яъни икки ой бўлади. Ҳаммаси биргаликда эса ўн икки ой, яъни бир йилдур.”

Энди шу ўринда баъзи саволлар туғилади:

1. Шаввол ойи рўзаси қандай тутилади, кетма-кет олти кунми ёки узиб тутиш ҳам мумкинми?

2. Қазо рўзаси борлар қандай йўл тутмоғи зарур?

3. Шаввол ойида узрли сабабга кўра рўза тута олмаган инсон, бу ажрга эришиши учун нима қилса бўлади?

Давомини ўқиш »

Eid Mubarak Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ҳурматли мўъмин-мусулмон биродарлар, опа-сингиллар барчангизга бу улуғ айём муборак бўлсин! Аллоҳ таоло тўтган рўзаларимизни ва бошқа тоат-ибодатларимизни қабул қилсин, гуноҳларимизни мағфират айласин. Набий саллалоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида гапириб: «Бир киши рамазон рўзасини иймон билан ва ажрини умид қилиб тутса ўтган барча гуноҳлари кечирилади», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло мана шу улуғ ойдан гуноҳлардан ҳоли бўлиб чиққанлар қаторидан қилсин. Бу ой биз учун тайёргарлик ойи эди. Рамазонда биз ўзимизни нафақат Аллоҳ ҳаром қилган, балки ҳалол нарсалардан ҳам тийдик-ки, кейинги 11 ойда ҳаром нарсалардан тийилиш осон бўлсин. Биз бу ойда кўплаб иҳтиёрий-нафл ибодатларини бажардик, иншааллоҳ кейинги 11 ойда фарз ибодатларини бажаришни Аллоҳ бизга енгил қилсин. Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятга бошласин, исломда собитқадам қилсин. Яна бир бор барча мусулмонларга Ийд муборак!

31-савол: Намоз ва закот (Исломнинг рукнларидан экани)нинг далили нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз!»(Тавба: 5)

«Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (ҳақдорларга) ато қилсалар, у ҳолда диний биродарингиздирлар»(Тавба: 11).

«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар»(Баййина: 5).

Ва бошқа оятлар.

32-савол: Рўзанинг далили нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди»(Бақара: 183).

«Сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин»(Бақара: 185).

Бир аъробий: «Аллоҳ менга фарз қилган рўзадан хабар беринг» деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Рамазон ойининг рўзаси, бироқ истасанг ихтиёрий-нафл рўза тутишинг мумкин»деб жавоб берганлар. (Бухорий ривояти).

33-савол: Ҳажнинг далили нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг!»(Бақара: 196).

«Йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир»(Оли Имрон: 97).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз қилди»(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

«Ислом беш асос устига қурилган… Қодир бўлган киши Байт “Каъба”ни ҳаж қилиши»(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ва бошқа ҳадислар.

Давомини ўқиш »

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Савол: «Ассалому алайкум хурматли тахририят азолари! Мен бир саволга жавоб ололмаябман хануз! Саволим шуки . Хозирги вактда биз мусулмонларга жиход фарзу ъайнми? Агар фарз буса жулдуллох гурухига кушилиб жанг класак буладими? Шаходат топамизми?»

Жавоб: Ҳурматли меҳмонимиз, жиҳод Аллоҳнинг амрларидан бири бўлиб, Қиёмат кунигача давом этади. Жиҳод – банда ўз мулки ва жонини Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун фидо этадиган ҳар бир ҳаракатнинг номидир. Уйидан Аллоҳ йўлида шариат билимларини олиш учун чиқиш, ҳижобини ҳимоя қилиш учун курашиш ва мусулмонлар осудалигини мудофаа қилиш учун жангга отланиш ҳам жиҳод турларидан бири бўлиб, жамият ҳаётига қайси бири каттароқ манфаат келтирса, жамиятдаги Исломий даъват ривожига ҳисса қўшиб, мусулмонлар ҳаётини пароканда бўлиш ва бўҳронларга юз тутишининг олдини олишга хизмат қиладиган бўлса, мусулмонлар ўша жиҳодни қилишлари керак. Акси тақдирда, башарият саодати учун ҳаракат қилиши керак бўлган мусулмонлар, ўз юртларида абгор бўладилар. Энг ачинарлиси, жамият ҳаётининг ислоҳотидаги муҳим бўлган нарсаларни муҳимроқ бўлган нарсалардан муқаддам қилиб, исломий даъват йўналишини табиий эмас, сунъий йўлга буриб юборадилар. Натижада, даъват, режалаштирилган ижобий самарасини бермайди.

Давомини ўқиш »